12:19 | 29.02.24

                       

Қашқадарёда Аи-80 бензинини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди

Қашқадарёнинг Косон, Касби, Чироқчи ва Кўкдала туманларида 624 литр Аи-80 маркали бензинни қиммат нархда қўлда сотаётганлар ушланди. Уларга МЖТ кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чора кўрилаётгани айтилди.

Қашқадарёда Аи-80 маркали бензин ёқилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қариш курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши шаҳар, Косон, Касби, Чироқчи ва Кўкдала тумани бўлимлари томонидан ФВБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган. Унда 6 нафар фуқаро қиммат нархларда Аи-80 маркали бензин ёнилғисини чакана савдоси билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланди.

Улардан жами 624 литр бензин ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: