9:28 | 20.08.24
Қашқадарёда аёл эрини ўлдириб, мурдани қудуққа ташлаб юборди.
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 19 август куни аёл эрини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Таъкидланишича, марҳум қирқ ёшда бўлган. Жасад экспертизага олиб кетилган.
«Жамиятшунослар, психологлар бундай пайтда ўртага чиқиши керак. Ижтимоий муаммоларни ўрганувчи муассасалар бу ҳақда гапириши керак, афсуски, таҳлил ёки пичоққа илинадиган бирор мулоҳаза йўқ. Нима қилмоқ керак? Аёлларга нима бўляпти? Кимдир нимадир дея оладими?», дейди у.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: