13:33 | 20.08.24

                       

Қашқадарёда эрининг жасадини қудуққа ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарёда эрини ўлдириб, мурдасини қудуққа ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 19 август куни аёл эрини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборгани ҳақида Bugun.uz’да хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, марҳум қирқ ёшда бўлган. Жасад экспертизага олиб кетилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: