17:08 | 18.09.24
Қашқадарёда эркак бир нафар фарзанди учун 150 миллион сўм алимент тўлаб берди.
Қарздор Ф.Б.дан ундирувчи Н.Э. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд, деб Bugun.uz’га хабар берди МИБ ахборот хизмати.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор шу кунга қадар алимент тўловини тўлаб келганлиги ва 10 йиллик учун олдиндан тўлов қилмоқчи эканлигини билдириб, бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилган. Бўлим бошлиғи М.Сафаров томонидан ижро ҳужжати бўйича тарафлар чақирилиб, уларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Шундан сўнг, Ф.Б.дан Н.Э.га фарзандининг 10 йиллик моддий таъминоти учун ҳисобланган 150 млн. сўм миқдордаги алимент пуллари бир йўла ундириб берилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: