14:55 | 16.09.24
Қашқадарёда эркак ажрашиш учун берган аризаси икки марта рад этилганидан кейин фарзандлари кўз ўнгида хотинини ёқиб юборди.
Қашқадарёда эркак 2014 йилда хотинини бегона эркак билан жинсий алоқа қилаётганда ушлаб олганидан бери нотинч яшаб, икки марта ажрашиш учун ариза берган. Аризалар эса рад этилган.
Bugun.uz манбалари берган маълумотга кўра, шу йилнинг 22 апрель куни эркак уйига маст ҳолда келиб, ухлаб қолган. Шу вақтда хотинининг «анави ифлос уйда, эртага ишга кетганидан кейин гаплашамиз», деб телефонда гаплашганини эшитиб қолган. Бундан жаҳли чиқиб, хотинининг устига бензин сепиб, икки келини, вояга етмаган фарзанди ва бешикдаги набирасининг кўз ўнгида ёқиб юборган.
Аёл кўрсатилган ёрдамлар натижасида тирик қолган. Судда эридан даъвоси йўқлигини айтиб кўрсатма берган.
Эркакка нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: