13:30 | 27.06.24

                       

Қашқадарёда эркак ўзганинг банк мобил иловасига уланиб, пулларни ечиб олди

Қашқадарёда эркак бегона аёлнинг банк мобил иловасига уланиб, қарийб 10 миллион сўм пулларни ечиб олди.

Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) У.М. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг 10 млн га яқин пул маблағлари ечиб олинганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи Т.А. жабрланувчи У.М.га сохта ҳавола юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган. Унинг 10 млн сўмга яқин пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «а,б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.