15:11 | 09.07.24

                       

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини пичоқлаб ўлдирди

⚡️Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини пичоқлаб ўлдирди.

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида маст ҳолатдаги ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, 2024 йилнинг 8 июль куни соат 19:00 ларда Кўкдала туман катта инспектори Э.П томонидан ҳайдовчи С.Б. бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, текширилган. Фуқаро С.Б. қонуний талабларга бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, катта инспектор Э.П.нинг қорнига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан катта инспектор Э.П. Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида вафот этган.

Ҳолат юзасидан автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: