12:44 | 23.06.24

                       

Қашқадарёда йигит нима учун талаба қизни пичоқлагани аниқланди

Қашқадарёда йигит нима учун талаба қизни пичоқлагани аниқланди. Bugun.uz ҳодисанинг қўшимча тафсилотларни ўрганди.

Қашқадарёда йигит севган қизини 8 марта пичоқлагани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Bugun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 22 июн куни соат 8:15 ларда содир бўлган.

Қарши тумани, «Узуннаво» маҳалласида яшовчи йигит М.Э. Қарши давлат университетига келиб, 4-босқич талабаси С.Т. ни қасддан ўлдирмоқчи бўлган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, М.Э. ўзига олдиндан таниш бўлган С.Т.нинг оила аъзолари қизнинг унга турмушга чиқишига қаршилик қилгани сабабли, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида 22 июнь куни эрталаб университетга келган.

У С.Т.ни ёнига чақириб, у билан ўзаро тортишган ва университет 2-ўқув биноси олдида қизга пичоқ билан зарба берган. Атрофдагилар томонидан унинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўхтатиб қолингач, пичоқни ўзига урган.

Қайд этилишича, М.Эркиновнинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан шу модда билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: