12:27 | 23.06.24

                       

Қашқадарёда йигит севган қизини чавақлаб ташлади

⚡️Қашқадарёда йигит севган қизини чавақлаб ташлади (видео).

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида йигит севган қизини саккиз маротаба пичоқлади. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 июнь куни соат 08:30 ларда фуқаро М.Э Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашган. С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан 22.06.2024 йилда Қарши шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жабрланувчи ҳозирда шифохонада тиббиёт ходимлари назорати остида даволанмоқда. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.  Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: