19:08 | 17.09.24
Қашқадарёда кўплаб қоидабузарликлар содир қилган ҳайдовчилар ушланиб, машиналари олиб қўйилди.
Қашқадарёда қидирувдаги Nexia 3 лар топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Мазкур Nexia 3 русумли машиналарини бошқарган ҳуқуқбузарлар тезликни белгиланган меъёрдан оширганлик, қизил чироқдан ўтиш, қарама-қарши қаторга чиқиш каби бир нечта йўл ҳаракати билан боғлиқ қоидабузарликларни содир этган.
Ҳозирги кунда Бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувида ҳуқуқбузар А.Н.дан 14 та 8 миллион 700 минг сўм, Б.Д.дан 9 та 17 миллион 680 минг сўм, Ш.С.дан 8 та 3 миллион 250 минг сўм, Ш.А.дан 4 та 14 миллион 300 минг сўм маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаган ва мазкур автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган. Бюронинг вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида машиналар вилоят ҳудудидан топилган ва хатланган.
Қарздорлар келгусида жарималарни бартараф этилмаган тақдирда ундирув ушбу машиналарга қаратилиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: