14:19 | 14.09.24

                       

Қашқадарёда солиқчилар тадбиркорни қаматгани айтилмоқда

Қашқадарёда солиқчилар ресторанда қарзга еб-ичиб, пулини сўраган тадбиркорни қаматгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида солиқ инспекторлари аввалига ресторанда қарзга еб-ичиб, пулини тўламасдан ресторан эгасини қаматгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга вилоят солиқ бошқармаси муносабат билдирди.

Хабарларда айтилишича, бир гуруҳ солиқ инспекторлари 12 август солиқчилар куни эканини айтиб, ресторанда қарзга еб-ичган. Сўнг пулини тўламасдан у ерни тарк этган. Бир ҳафтадан кейин тадбиркор солиқчилардан еб-ичган нарсаларининг пулини сўраган. Бунга жавобан инспекторлар ресторанга шартта текширув ўтказиб, уни ёпишга уринган. Тадбиркорни ўзини эса 6 суткага қаматган.

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат бошқарма бошлиғи томонидан назоратга олинган.

«Хабарда келтирилган маълумотлар ўрганилаётганини маълум қиламиз», дейилади бошқарма расмий муносабатида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: