15:48 | 14.08.24
Қашқадарёдаги туғриқхонада шифокорнинг хатоси оқибатида она ва бола вафот этди.
Косон тумани туғруқ комплексида шифокорнинг хатоси оқибатида аёл қорнидаги бола туғруқ вақтида ўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Bugun.uz манбаалари хабар берди.
Қайд этилишича, «Бешқўтан» маҳалласида яшовчи аёл тумандаги шифохонага туғруқ дарди билан келган. Шифокор туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишнинг барча зарурий чораларини кўрмаган. Аёлга вакуум экстракция тиббиёт усулини нотўғри қўллаб, жарроҳликни кечиктириб ўтказиши оқибатида бола ўлик туғилган. Аёл ҳам туғруқхонада вафот этган. Аниқланишича, аёл 3 нафар фарзанднинг онаси.
Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра аёлнинг ўлими мавжуд бўлган 4-чи хомиладорликнинг 38 хафталигидаги туғруқнинг атоник ўткир ички қон кетиши, ўткир постгемограгик шок оғир даражаси, ДВС, қон ивишининг бузилиши билан асоратланиб кечиши даврида ривожланган ўткир юрак қон томир етишмовчилигидан юзага келганлиги қайд қилинган.
Суд шифокорга нисбатан Жиноят кодексининг 45 моддаси (Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) ҳамда 116 моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан айбли деб топилиб, 2 йилга лавозимдан четлатилиб, 2 йил 8 ойга қамалган.
Суд хужжатларида қайд этилишича, Косон туманидаги туғруқ комплекси раҳбари фаолияти тафтиш қилинганда унинг лавозими суистеъмол қилиниб, бир фуқарони врач сифатида расмийлаштиргач 27 миллион 250 минг 800 сўм ойликни ўзлаштириб келганлиги ҳам маълум бўлган. Бош шифокор Халқ депутатлари Косон туман кенгаши депутати сифатида сайланганлиги аниқланган.
2024 иил 31 июл куни бўлиб ўтган судда бош шифокор беморга ўз вақтида керакли ёрдам кўрсатмагани учун 2 йил 6 ойга қамалган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: