18:13 | 17.06.24

                       

Қашқадарёлик фуқаро 22 ёшли йигитнинг пулини ноқонуний тарзда ўзлаштирди

Қашқадарёлик фуқаро 22 ёшли йигитнинг пулини ноқонуний тарзда ўзлаштирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Notcoin сотаман деб, 22 ёшли йигитнинг 200.000 сўм пулини ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ёшли Х.Х. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 200.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини айтган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё шаҳрида яшовчи Т.З. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, гумонланувчи Т.З., жабрланувчи Х.Х. билан Instagram ижтимоий тармоғи орқали танишган ва Х.Х.га ўзини 20.000 Notcoin’ни 200.000 сўм эвазига сотишини айтиб, мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картага ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.З.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: