18:50 | 02.10.24

                       

Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилишга қизиқмоқда

Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилиш истагидалигини маълум қилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси ва Қатарнинг «Jusour» бандлик агентлиги раҳбариятлари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.

Унда Қатар томони Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш истагида эканлигини ва туризм, IT ва тиббиёт соҳалари мутахассисларига талаб ва қизиқиш мавжудлигини таъкидлади.

«Ўзбекистон Қатар давлати учун ҳар соҳада стратегик ҳамкор мамлакат ҳисобланади. Шу боис юртингиздан малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича ҳам катта режаларимиз бор»,– деди Қатарнинг «Jusour» бандлик агентлиги раҳбари Абдулҳодий Биҳайт Барқон.

Учрашувда икки томон ушбу имкониятлардан фойдаланиб, Ўзбекистон фуқароларини Қатар давлатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳамкорлик шартномасини тез кунларда имзолашга келишиб олди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: