14:11 | 01.10.24

                       

Қибрайда «Жигули» ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат машина тўлиқ ёнган.

Тошкент вилояти Қибрай туманида «Жигули» автомобилида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 30 сентябрь куни соат 20:20 да Қибрай тумани «Меҳнат» маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган 34 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Ваз 2106»да ёнғин келиб чиққан.

Автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳаракат вақтида йўловчилар бўлмаган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: