17:11 | 26.08.24
Ўзбекистонда қийноқ оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади.
Қийноқларнинг олдини олиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қонун билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида одам ўлимига сабаб бўлиши каби оғирлаштирувчи жавобгарлик белгиланмоқда.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Сенат кенгашининг 2024 йил 21 февралдаги топшириғида Жиноят кодексининг 235-моддасини (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ИИВ, ДХХ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ ва Адлия вазирликларига юклатилган.
Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ 235-модда 3 ва 4-қисм билан тўлдириляпти:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: