15:49 | 06.09.24
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 14 йил олдин ёпилган назорат-ўтказиш пункти очилади (фото).
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Қорасув» назорат-ўтказиш пункти яқин кунларда очилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Турмуш.кз хабар берди.
Президент Садир Жапаровнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаевга кўра, мазкур пункт фойдаланишга топширилса, «Дўстлик автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида юкланиш камаяди.
Реконструкция ишлари доирасида «Қорасув» назорат-ўтказиш пунктигача бўлган йўллар кенгайтирилган. Бугунги кунда назорат пункти очилишга тайёр. Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ушбу пункт орқали давлат чегарасини кесиб ўтади.
Бундан ташқари, Элчибек Жантаев бошчилигидаги делегация Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Интимак» назорат-ўтказиш пункти яқинидаги тикланаётган кўприкни кўздан кечирган. «Қорасув» назорат-ўтказиш пункти 14 йил олдин, «Интимак» назорат-ўтказиш пункти эса 2004 йилдан бери ёпиқ эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: