15:54 | 06.08.24
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Салимбойвачча» номи билан танилган Салим Абдувалиевни қидирувга берди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўзбекистонлик тадбиркор Салим Абдувалиевни қидирувга берди. Бу ҳақда Кg24 хабар берди.
Аниқланишича, Салим Абдувалиев томонидан «Братский круг» халқаро жиноий гуруҳи таркибига кирган Қамчибек Асанбек (Қамчи Кўлбоев) уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштириш фактлари аниқланган.
Аниқланишича, Салим Абдувалиев Қамчи Кўлбоевга мунтазам равишда моддий ёрдам кўрсатиб келган, шунингдек, Қирғизистон ва МДҲ давлатларида маълум даражада эриша олган таъсир доирасини кенгайтириб, Қамчибек Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳини молиялаштирган.
«Қамчибек Асанбек ва Салим Абдувалиев яқин муносабатларда бўлган, бунга Колбоевнинг ўзбек криминал бошлиғи томонидан уюштирилган байрам ва бошқа тадбирларга бир неча бор ташриф буюриши гувоҳлик беради», — деб айтилади хабарда.
Тўпланган материаллар асосида Бишкек шаҳар Октябрь туман суди қарори билан Салим Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланиб, у давлатлараро қидирувга берилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: