23:02 | 12.08.24

                       

Қишлоқ хўжалиги вазири устидан суд мажлиси қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

Қишлоқ хўжалиги вазири устидан суд мажлиси қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди. Унга Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича айблов қўйган.

15 август, пайшанба куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланади. Бу ҳақдаги маълумот Олий суд сайтида келтириб ўтилди.

Тергов органи Азиз Воитовга Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича айблов қўйган:

  • 167-модда 3-қисми «а» ва «в» бандлари — бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда, кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;
  • 205-модда 2-қисми «а» банди — жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;
  • 206-модда 2-қисми «а» банди — жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
  • 209-модда 2-қисми «а» банди — такроран содир этилган мансаб сохтакорлиги.

Бу иш доирасида тадбиркорлар Орзубек Отабоевич Ражабов ва Алишер Фазлиддинович Ўрунбоев ҳам судланувчи ҳисобланади.

Орзубек Ражабов ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, мансаб сохтакорлиги, пора бериш ва ҳужжатларни сохталаштириш жиноятларида айбланмоқда.

Алишер Ўрунбоевга эса ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш айблови қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: