15:11 | 13.09.24
Қўқонда ҳайдовчи йўл қоидаларини бузиши оқибатида Mercedes-Benz ағдарилиб кетди (видео).
Ижтимоий тармоқларда Mercedes-Benz русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалди. Масъуллар ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Қўқон шаҳрида содир бўлган. Ҳайдовчи катта тезликда қувиб ўтмоқчи бўлган, бироқ бошқарувни йўқотган. Оқибатда автомобиль ағдарилиб кетган. Машинада ҳайдовчи ёлғиз бўлган.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, ушбу воқеа яна бир бор йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш муҳимлигини эслатиб туради. Тезликни ошириш ва хавфли маневрлар кутилмаган оқибатларга олиб келиши ва нафақат сизнинг ҳаётингиз, балки йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига ҳам хавф туғдириши мумкин. Ҳайдаш пайтида жуда эҳтиёт бўлинг», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: