21:57 | 19.06.24

                       

Қорақалпоғистон прокуратураси Беруний туманида содир бўлган ЙТҲга муносабат билдирди

Қорақалпоғистон прокуратураси Беруний туманида содир бўлган ЙТҲга муносабат билдирди. ЙТҲда болалар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда болалар тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 19 июнь куни хусусий боғча раҳбари С.Г. ўзининг бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасида боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётганда, У.Қ. бошқарувидаги Jentra русмли автомашина тўсатдан Nexia олдига чиқиб қолиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Йўл транспорти натижасида боғча тарбияланувчилари 2018 йилда туғилган Х.Ф. ва 2021 йилда туғилган Н.С. тан жароҳати олиб, шифохонага стационар даволанишга ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳар иккала жабраланганларда ўрта даражадаги жароҳатлар аниқланиб, зарур тиббий муолажалар кўрсатилган.

Қолган йўл транспорт ҳодисаси иштирокчилари тўлиқ амбулатор кўрикдан ўтказилган, аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан Nexia автомашинасида белгиланганидан ортиқ йўловчи ташиган С.Г.нинг ҳамда Jentra русмли автомашина ҳайдовчиси У.Қ.нинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўрнатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: