14:12 | 26.06.24
Қорақалпоғистонда Aral Sea Eco Marathon бўлиб ўтди. Бу орқали Орол денгизининг экологик ҳалокати ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарурлигига дунё эътибори жалб қилинади.
Қорақалпоғистонда Орол денгизи тубида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш кунига бағишлаб Aral Sea Eco Marathon бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, марафонда Кения, Того, Франция, Хитой, Япония, Покистон, Филиппин ва Ўзбекистондан 12 нафар спортчи 42 км 195 м масофани босиб ўтди. Жумладан, юртимиздан Алимардон Собиров, Денис Мамбетов, Нурбек Ҳусанов, Андрей Куликов иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Орол денгизининг экологик ҳалокати ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарурлигига дунё эътиборини жалб қилишдан иборат. 4:43:23 ва ундан юқори натижа қайд этган спортчилар Оролбўйи фожиаси нақадар жиддий эканини таъкидлаб, жаҳон ҳамжамиятини сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга чақирдилар.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: