9:17 | 12.09.24

                       

Қорақалпоғистонда эркак уйига келган меҳмонни сўйиб ташлади

Қорақалпоғистонда эркак уйига келган меҳмонни ўлдириб, жинсий аъзоларини мушугига пишириб берди.

Қорақалпоғистонда аввал ҳам одам ўлдирган, икки марта қамалиб чиққан эркак уйига келган меҳмонни ўлдириб, ҳовлисида ёқиб юборди.

Маълум бўлишича, эркак марҳумни уйнинг боғ томонига олиб чиқиб, уриб йиқитган ва бўйнидан пичоқ билан сўйган. Ëтган жойида унинг жинсий аъзосини, кўкрак безини ва сонининг бир неча жойидан кесиб олган. Кесилган орган парчаларини мушугига пишириб бериш учун тоғорага солиб, қайнатиш учун ўчоққа қўйган.

У айбини яшириш мақсадида жасаднинг қолган қисмини ахлатларга қўшиб ёқиб юборган.

Судда кўрсатма берган гувоҳлар ва жабрланувчилар, тўпланган далиллар ўз тасдиғини топди. Судланувчига ЖКнинг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан 20 йил муддатга озодликдан маҳурм қилиш жазоси тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: