11:12 | 20.09.24

                       

Қорақалпоғистонда ўқувчи мактабдан ваҳшийларча олиб кетилди

Қорақалпоғистонда ўқувчи мактабдан ваҳшийларча олиб кетилгани юзасидан терговга қадар текширув бошланди (видео).

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидаги мактаблардан бирида, дарс жараёнига бостириб кириб бола олиб чиқиб кетилгани тасвирланган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, ушбу харакат боланинг онаси ва яқинлари томонидан содир этилган.

Болалар омбудсманининг Bugun.uz’га берган маълумотларига кўра ҳолат назоратга олинган, бу 5 сентябрь куни бўлиб ўтган. Ҳодиса бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги материаллар судга юборилган.

Болани олиб кетганлар ҳам назоратга олинган, ҳозирда терговга қадар текширув бошланган.

«Бу шахсларга нисбатан бундай номақбул ҳаракатлар учун жавобгарлик масаласи ҳал этилади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: