11:33 | 10.07.24

                       

Қорақалпоғистонда тўй кортежи иштирокчилари жазоланди

Қорақалпоғистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган тўй кортежи иштирокчилари қамоққа олинди.

Қорақалпоғистонда тўй куни машиналарни қонун-қоидаларга риоя қилмасдан бошқарган ҳайдовчилар жазоланди. Бу хақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси «Кегейли» туманида тўй куни айрим хайдовчилар автомобилларни қонун-қоидаларга бўйсунмаган холда бошқарган.  Бу эса бир нечта инсонлар хаётини хафв остида қолдирган.

Холат юзасидан суриштурув ишлари олиб борилиб, хуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланди. Хайдовчиларга 7 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

«Қилган ишимдан пушаймонман, ҳеч кимга бундай қилишни маслаҳат бермайман»