18:13 | 19.06.24
Қорақалпоғистонда Nexia ва Jentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Машинада бўлган вояга етмаган болалар тан жароҳати олган (видео).
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати Беруний туманида икки машина иштирокида юз берган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 19 июнь куни соат 09:55 лар атрофида 4Р 161 автомобиль йўлининг четида турган У.К. бошқарувида бўлган Jentra автомашинаси 1981 йил туғилган С.Г. бошқарувидаги Nexia-3 машинаси олдига чиқиб кетиши оқибатида йўл транспорт ходисаси содир қилган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисасида Nexia-3 машинаси ҳайдовчиси С.Г., машинада йўловчи сифатида бораётган 2018 йил туғилган вояга етмаганлар Х. Ф ва 2021 йил туғилган Н. С лар тан жароҳати олиб Беруний тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда уларнинг соғлиги жойида эканлиги аниқланган. Юз берган ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: