21:01 | 21.09.24

                       

Қўшимча ўқувчи ўринлари — таълим сифатининг кафолати

Ўзбекистонда 2030 йилгача қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратилган ҳолда таълим сифати тубдан яхшиланади.

Бугунги кунда таълим тизимида сифат даражасини ошириш ва ҳар бир ўқувчига баробар имкониятлар яратиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Жамиятда демографик ўсиш ва шаҳарлар аҳолисининг кўпайиши натижасида мактабларда ўқувчи ўринлари танқислиги сезилмоқда. Бу холат таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда ва бугунги таълим тизимига бўлган талабларни кучайтириш эҳтиёжи билан боғлиқ бўлиб, муаммо сифатида кўзга ташланмоқда.

Мазкур масала ечими юзасидан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг «2030 йилгача қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш» таклифи Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Бу таклиф бир неча муҳим омиллар билан боғлиқ:

  • биринчидан, Ўзбекистонда аҳолининг доимий ўсиши кузатилмоқда. Бу эса мактаб ёшидаги болалар сонини ҳам оширмоқда. Шу боис, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш таълим инфратузилмасидаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга;
  • иккинчидан, болалар сони ошгани сари таълим сифатини сақлаб қолиш ва уни янада яхшилаш зарурияти пайдо бўлмоқда;
  • учинчидан, сифатли таълим орқали мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига эришиш мумкин. Шунинг учун ёш авлоднинг билимли, малакали бўлиши келгуси йилларда Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини оширади;
  • тўртинчидан, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш ва таълим сифатини яхшилаш кам таъминланган оилалар ва чекка ҳудудлардаги болалар учун ҳам сифатли таълимга кенгроқ имконият яратади;
  • бешинчидан, янги мактаблар қуриш ва мавжуд мактабларни кенгайтириш орқали мамлакатнинг барча ҳудудларида таълим инфратузилмаси яхшиланади. Бу эса ҳудудий тенгликни таъминлашга ёрдам беради.

Партиямиз илгари сураётган ушбу таклиф мамлакатдаги таълим тизимининг рақамли трансформациясига ҳам ёрдам беради. Чунки янги мактаблар замонавий технологиялар билан жиҳозланиши ва педагогик жараёнда инновациялар жорий қилиниши керак бўлади. Шу сабабли, партиямизнинг ушбу таклифи ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган стратегик муҳим ташаббус ҳисобланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: