8:31 | 24.02.24

                       

Қўштепа туманига ҳоким тайинланди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан ҳокимликка тақдим этилган Абдуллаев Анваржон Алиевич номзоди Қўштепа тумани депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 23 февраль куни Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Абдуллаев Анваржон Алиевич номзоди Қўштепа тумани депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Анваржон Абдуллаев 1982 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. 2004 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2004-2014 йиллар давомида Қўқон шаҳар статистика бўлимида, 2014-2022 йилларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон ва Данғара тумани ҳокимликларида масъул лавозимларда, 2022-2023 йилларда эса Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: