12:50 | 13.08.24
Қозоғистон бокс федерациясида мураббийларнинг оммавий равишда ишдан бўшатилиши ҳақидаги постга изоҳ берилди.
Қозоғистон бокс федерациясининг расмий аккаунтида вице-президенти Азиз Кожамбетов бокс терма жамоасининг бутун мураббийлар штаби ишдан бўшатилиши ҳақида хабар берилди.
Хабарда келтирилишича,«Ишдан бўшатиш» постида терма жамоа мураббийларининг тўлиқ таркиби ҳам келтирилган:
Бу пост федерация саҳифасида бир неча сониядан кейин ўчириб ташланган. Бироқ постнинг скриншотлари тезда ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Федерация ҳозирги ходимларнинг ҳеч бири ишдан бўшатилмаганини, аммо ўзгаришлар бўлишини маълум қилган.
«Ҳа, биз бу нашрни тасдиқламаймиз. Боксда ўзгаришлар ва қайта ташкил этишлар бўлади, бу ҳақда яқин кунларда расмий аккаунтларда эълон қиламиз», — деб жавоб берган матбуот хизмати.
Аввалроқ, Париждаги Олимпиадада мураббий Акмал Хасанов қирғизистонлик боксчига ёрдам бергани учун медал билан тақдирлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: