21:20 | 06.09.24

                       

Қозоғистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди

Қозоғистон ўз фуқароларига Полша ёки Молдова орқали зудлик билан Украинани тарк этишни тавсия қилди.

Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси қозоғистонликларга «ортиб бораётган кескинлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан» Украинани тарк этишни тавсия қилди.

Элчихона хабарида таъкидланишича, Қозоғистон фуқаролари Украинадан қайтиш учун қуруқлик йўллари: Полша ёки Молдова орқали, шунингдек, ҳаво қатновларидан фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, Полша орқали кетаётганда, Қозоғистон фуқаролари Шенген визасига эга бўлишлари керак, аммо Молдовага кириш учун виза талаб қилинмайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: