15:49 | 05.08.24
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт-Тоқаев Саида Мирзиёевани қабул қилди.
Қосим Жўмарт-Тоқаев Мирзиёевнинг ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг иттифоқчи ва стратегик характерини қайд этиб, олий даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш учун президент маъмуриятлари ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, учрашув давомида ахборот, маданий-гуманитар ва ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Қосим Жўмарт-Тоқаев Остона шаҳрида «Заковат» халқаро интеллектуал ўйинлари ўтказилишини мамнуният билан қайд этиб, бундай тадбирлар халқларнинг маданий яқинлашувида муҳим аҳамият касб этишини айтди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: