9:22 | 27.02.23 351

Қозоғистон Хитойнинг Украина бўйича «тинчлик режаси»ни қўллаб-қувватлади

Россия томони ҳам Пекин ташаббусини қўллаб-қувватлаганди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг «Украина инқирозини» тартибга солиш бўйича «тинчлик режаси»ни олқишлади. Остона муаммони халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми тамойиллари асосида тинч йўл билан ҳал қилишдан бошқа илож йўқ, деб ҳисоблайди. Қозоғистон можаро томонларини диалог ўрнатишга чақирган.

Фото: «Vlast.kz»

Идора хабарида келтирилишича, Хитойнинг позицияси «БМТ Низомининг асосий тамойилларига мувофиқ давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва суверенитети асосида қон тўкилишини тўхтатишга ҳисса қўшаётгани учун қўллаб-қувватлашга лойиқдир».

«Биз ҳарбий можарода иштирок этаётган томонлар хайрихоҳлик кўрсатиши, адоватни тўхтатиши ва имкон қадар тезроқ музокаралар столига ўтириши, жаҳон ҳамжамияти эса вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этишга ҳар томонлама ҳисса қўшиши тарафдоримиз», — дейилади Қозоғистон ТИВ хабарида.

Остона Хитой томонидан илгари тақдим этилган глобал хавфсизлик ташаббуси концепциясини ҳам қўллаб-қувватлаган. Хабарда таъкидланишича, Қозоғистон ва Хитой ҳозирги замоннинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда ўхшаш ёндашувларга эга.

Хитой Украина инқирозини бартараф этиш бўйича ўз позициясини эълон қилди. 12 банддан иборат ҳужжатда барча мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиш, халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига риоя этиш шарти келтирилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур режага изоҳ берар экан, Москва «хитойлик дўстларнинг Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга ҳисса қўшишга самимий интилиши»ни олқишлашини билдирган.

АҚШ президенти Жо Байден эса Хитой томонидан таклиф этилган режа фақат Россия фойдасига хизмат қилишини таъкидлади.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1218
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 543
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 819
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 856
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1510
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 709