21:42 | 05.08.24
Қозоғистонда 5 нафар бола кўп қаватли уйлар деразасидан тушиб кетди.
Қозоғистонда сўнгги уч кун ичида беш нафар бола кўп қаватли уйлар деразасидан қулаб тушди, деб хабар бермоқда Tengrinews.
Маълумотларга кўра, 4 август куни Олмаотанинг Олмали туманида олти ёшли қиз иккинчи қават деразасидан қулаб тушди. Оқибатда қизча турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Бундан ташқари, 4 август куни Улитау вилоятининг Сатпаев шаҳрида ҳам олти ёшли бола турар-жой биносининг 4-қаватидан деразадан тушиб кетган. Ҳозирда бола оғир аҳволда шифохонада даволанмоқда.
3 август куни Остона шаҳрининг Сариарқа туманида бир ёшли бола бешинчи қаватдаги хонадон деразасидан қулаб тушган. Шифокорлар уни турли тан жароҳатлари билан касалхонага олиб кетишган.
2 август куни Олмаота шаҳрининг Олатау туманида уч ёшли қизалоқ ўн беш қаватли турар-жой деразасидан қулаб тушди ва вафот этди. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланди, суриштирув ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, фожиа ҳолатлари аниқланмоқда. Суд-тиббий экспертиза тайинланган.
3 август куни Темиртау шаҳрида олти ёшли бола уч қаватли турар-жой деразасидан қулаб тушди. Кейинроқ шифокорлар уни турли тан жароҳатлари билан касалхонага олиб кетишган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: