19:22 | 02.09.24
Қозоғистон президенти атом электр станциясини қуриш бўйича референдум санасини эълон қилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича референдум 6 октябрь куни бўлиб ўтишини эълон қилди. Бу ҳақда республика парламенти икки палатасининг йиғилишида маълум қилинган.
Бир ҳафта олдин ҳукумат ушбу масала бўйича Энергетика вазирлиги лойиҳасини қабул қилганди.
Президент имзо чеккан ва сана эълон қилинганидан кейин ҳужжат Марказий сайлов комиссиясига (МСК) юборилади. Ўз навбатида, МСК референдумга тайёргарлик кўриш бўйича иш бошлайди.
Қозоғистонда атом электр станцияларини қуриш бўйича тўртта компания ўз технологияларини таклиф қилмоқда: Хитойнинг CNNC, Кореянинг КҲНП, Россиянинг «Росатом» ва Франциянинг EDF компаниялари.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: