10:15 | 07.08.24

                       

Қозоғистонда ўта хавфли касаллик тарқалди

Қозоғистонда тарқалган ўта хавфли касаллик оқибатида карантин эълон қилинди.

Қозоғистонда қорамолларда куйдирги касаллиги аниқлангани учун карантин жорий этилди.

Қайд этилишича, Қўстанай вилоятининг Приречное қишлоғида қорамолларда куйдирги касаллиги аниқланмоқда. Ветеринария бошқармаси барча нобуд бўлган қорамоллар 2024 йилнинг баҳорида эмланганини айтди.

Ҳозирда Приречное қишлоғида карантин эълон қилинган. Ферма кириш йўлакларига йўл тўсиғи ўрнатилди.

Куйдиргига қарши курашиш қоидаларига асосан карантин ҳайвонларнинг ўлимидан 15 кун ўтгач бекор қилинади. Аммо ўлим сабаби бошқа касаллик эканлиги тасдиқланса, чекловлар аввалроқ бекор қилиниши мумкин.

Ветеринария бўлимининг маълум қилишича, охирги беш кун давомида қорамоллар ўлими қайд этилмаган. Ҳайвонларнинг умумий аҳволи қониқарли. Бугунги кунда Республика эпизоотияга қарши Қўстанай бўлими томонидан инфекцияни маҳаллийлаштириш ва бартараф этиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: