12:20 | 28.06.24

                       

Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак яшин уриши оқибатида вафот этди

Қозоғистонда 35 ёшли ўзбекистонлик эркак яшин уриши оқибатида вафот этди. У 28 май куни Қозоғистонга бориб, бировнинг уйига вақтинча жойлашган (видео).

Атирау вилоятининг Қизилқўғин туманида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 25 июнь куни кечқурун содир бўлган. Усенов кўчасидаги қаровсиз уйга яшин уриб, ёнғин содир бўлган. Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 3 нафар ходими ёнғинни ўчирган.

Воқеа жойи кўздан кечирилганда, уйда одам бўлгани аниқланган. Чақмоқ уриши вақтида эркак қурилаётган уйнинг ошхонасида бўлган.

Текширув давомида фуқаро 2024 йил 28 май куни Қозоғистонга кириб келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинганлиги аниқланган. Жасадни кўздан кечириш чоғида тан жароҳатлари аниқланмаган. Жасад суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун туман шифохонаси ўликхонасига топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: