11:13 | 01.01.24

                       

Қозоғистонда Янги йил арчасини ёқиб юборган 57 ёшли эркак қўлга олинди – видео

31 декабр куни Қозоғистон Президенти боғидаги янги йил арчаси ёнаётгани акс этган видео тарқалган.

Воқеа 2023 йилнинг 31 декабр куни Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида содир бўлган. Ёнаётган сунъий арча бир дақиқа ичида ўчирилган. Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати мазкур ишга 8 нафар ходим ва 2 та техника жалб этилганини маълум қилган.

Полиция ўша куни боғда ўрнатилган видеокузатув камералари орқали Янги йил арчасига ўт қўйган шахсни аниқлаган ва гумонланувчи сифатида қўлга олган.

«Полиция ходимлари томонидан 56 ёшли эркак қўлга олинди. Гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлди ва вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 202-моддаси (Қасддан йўқ қилиш ёки шикастлаш) билан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқароси теракт режалаштирганликда гумонланиб, қўлга олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: