12:12 | 13.06.24

                       

Қурбон ҳайити куни автобуслар ҳам етти соат давомида бепул ишлайди

Тошкентда Қурбон ҳайити куни автобуслар ҳам етти соат давомида бепул ишлайди.

«Қурбон ҳайити» байрами куни Тошкент шаҳри жамоат транспорти фаолияти юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Маълум қилинишича, 16–18 июнь кунлари аҳолининг «Қурбон ҳайити» байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши ва республика бўйлаб саёҳат қилиши,  йўловчиларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги соҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда тегишли чораларни амалга оширмоқда.

«16 июнь куни «Қурбон ҳайити» намози ўқилиши муносабати билан  масжидларга келиб-кетишда пойтахтимиз аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобус ва метро) фаолияти тонги соат 03:00 дан бошлаб йўлга қўйилади. Шаҳар автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: