14:59 | 27.10.24

                       

Раҳбарлар ҳам парламент сайловида иштирок этди

Раҳбарлар ҳам парламент сайловида иштирок этди.

27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Конституциянинг 128-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган.

Шунга кўра, парламент сайловларида қатор вазирлик, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам овоз берди. Хусусан, Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Шунингдек, Сенат раиси Танзила Норбоева оила аъзолари билан бирга пойтахтимиздаги 576-сайлов участкасига келиб, сайловда иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов Нукус шаҳридаги 83-сайлов участкасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, сайловда овоз берди.

Қолаверса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 32-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда қатнашди.

Шунингдек, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Солиқ қўмитаси раҳбари ва бошқа кўплаб раҳбарлар ҳам сайловда овоз берди.

Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси соат 13:00 ҳолатига 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этганини маълум қилди.

Қонунчиликка кўра, сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: