10:23 | 14.08.24
Актриса Раъно Шодиева жарроҳлик амалиётларидан сўнг саратонни енгди (видео).
Актриса Раъно Шодиева Туркияда бўлиб ўтган жарроҳлик амалиёти натижалари ижобий кўрсатгани ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2022 йил актрисада жиддий хасталик аниқланган. Икки йиллик мунтазам даволаниш ва жарроҳлик амалиётларидан сўнг актриса соғлом ҳаётга қайтди. Тўғрироғи, у саратонни енга олди.
«Жигаримнинг 60 фоизини олиб ташлашди ва соғлом қисмини қолдиришди. Жигар ўсадиган орган. Худо хоҳласа, олиб ташланган ўша фоизи бир йил давомида яна ҳам ўсиб, жойига тушади. Осон амалиёт бўлмади, жуда қийин, машаққатли. Жигарнинг ўзи 300 та функцияни бажаради. Унда қон томирлари кўп. Шунинг ҳаммасини жой-жойига тикиш керак бўлди», — дейди актриса.
Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда актриса раҳбарлигидаги «Меҳрли қўллар» номли ёшлар ва болалар маркази имконияти чекланган қатлам вакилларининг ҳаётга мослашувчанлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: