10:25 | 04.10.24
Рақобат қўмитаси Hamkorbank’га нисбатан жарима қўллади. Банк онлайн микроқарз хизмати рекламаларида истеъмолчиларни адаштирувчи контент тарқатган.
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида, Hamkorbank АТБнинг онлайн микроқарз хизмати реклама маълумотларида истеъмолчиларни адаштирувчи контент тарқатилганлиги аниқланди.
Банк томонидан жойлаштирилган ташқи рекламаларда «Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм — Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!» деган мазмундаги ахборот тақдим этилган. Аммо рекламада микроқарзнинг бошқа муҳим шартлари, жумладан, фоиз ставкалари ва тўлов муддатлари каби маълумотлар кўрсатилмаган.
Рақобат қўмитасига кўра, бундай ҳолат истеъмолчиларни адаштириши ёки нотўғри тушунчага олиб келиши мумкин. Шу сабабли, Қўмитанинг махсус комиссияси «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларига зид ҳолатларни аниқлаб, банкка нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Тартибга мувофиқ, банк жаримани белгиланган муддатда тўлаши керак бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: