13:28 | 08.07.24

                       

Рақобат қўмитаси «Maxam-Chirchiq» АЖга нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси минерал ўғит нархларининг ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача асоссиз оширилиши ортидан «Maxam-Chirchiq» АЖга нисбатан иш қўзғатди.

«Maxam-Chirchiq» АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив хужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларининг асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатлар аломатлари аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан «Maxam-Chirchiq» АЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: