10:33 | 03.08.24
Поездда кондиционер ишламаса, йўловчига компенсация тўланади.
«Санъаткорларга йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизматдан норозилик билдирилган» кўринишдаги материаллар тарқалиб, кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган танқидий материалларни Рақобат қўмитаси аниқлик киритиш бўйича «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖга тегишли тартибда сўров юборган. Ҳозирда Қўмита томонидан бу каби ҳолатлар юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
«Истеъмолчилар, сизда ҳам юқоридаги каби темир йўл кассаларидан билет сотиб олинган вақтда совутиш тизими (кондиционер) хизматлари учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан йўловчи поездларида ҳаракатланган вақтингизда совутиш тизими (кондиционер) ишламаганлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитаси ёки ‹Ўзтемирйўлйўловчи› АЖга ҳолатни тасдиқловчи фото ёки видео материаллари билан мурожаат қилишингиз мумкин», — дейди Рақобат қўмитаси.
Шунингдек, Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 2024 йил 19 июльдан купе типидаги вагонларнинг ҳаво совутиш тизими учун алоҳида тўлов ундирилмайди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: