12:26 | 20.10.23 426

Регистондаги мадрасалар 500 йил аввал дунёнинг энг буюк университетларидан бўлган — Азиз Абдуҳакимов

Экология вазири Самарқандда UNWTO сессияси доирасидаги Глобал таълим форумида нутқ сўзлади.

Самарқандда 16-20 октябр кунлари UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 19 октябр куни сессия доирасида Глобал таълим форуми бошланди. Тадбир очилиши маросимида Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб турган Bugun.uz мухбири хабар берди.


Вазир тадбир меҳмонларини форум муносабати билан табриклар экан, таълим форуми бўлиб ўтаётган Самарқанд шаҳри ўтмишда Буюк Ипак йўлидаги илм-фан ва таълим маркази бўлганини таъкидлаган. Шаҳарда жойлашган Регистон мажмуаси эса Ўзбекистоннинг энг машҳур сайёҳлик маскани – таълим тимсоли эканини айтиб ўтган.

«Майдондаги учта бино ҳам мадрасалар, илм масканлари бўлиб, улар бундан 500 йил аввал дунёнинг энг буюк университетларидан бири ҳисобланган ва ўқув дастурлари кенглиги ва теранлиги, уламоларининг зукколиги билан ислом оламига машҳур бўлган. Бугун Самарқанд гуллаб-яшнаётган замонавий шаҳар бўлиб, ҳали ҳам таълимни юксак қадрлайди ва биз ушбу муҳим тадбирга мезбонлик қилишдан фахрланамиз», – дейди Абдуҳакимов.

Вазир, шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризмни ривожлантириш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берган. Жумладан, Ўзбекистон ҳукумати томонидан янги виза сиёсати жорий қилингани, инфратузилма яхшилангани ва таълимга инвестиция киритилгани таъкидланган. Шунингдек, тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилгани ва халқаро медиа корпорациялар билан ҳамкорлик қилингани айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, вазир туризм таълимига сармоя киритиш орқали рақобатбардош ва барқарор бозор талабларига жавоб берадиган инсон капитали базасини таъминлаш мумкинлиги ҳақида гапирган. Шу мақсадда 2018 йилда Самарқанд шаҳрида «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда университетда логистика, экскурсия, таржима, археология, ижодий индустрия, маданий мерос, гастрономия ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича таълим берилмоқда. Университетга АҚШ, Япония, Австралия, Хитой, Италия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардаги таниқли университетлардан етакчи профессор-ўқитувчилар таклиф қилинган.

Азиз Абдуҳакимов шу ва бошқа ислоҳотлар туфайли сўнгги уч йилда ихтисослашган олий таълим муассасалари сони 16 тадан 30 тага, талабалар сони эса 4 100 нафардан 11 500 нафарга кўпайганини эътироф этган.

«Энг муҳими, бу ҳафта Самарқандда UNWTO билан ҳамкорликда фаолият юритадиган Халқаро Туризм Академияси ишга туширилади. Бош котиб аллақачон янги академия жойлашган бинога ташриф буюрди. Ишончим комилки, бу нафақат талабалар ва Ўзбекистон туризм саноати, балки UNWTO’га аъзо бошқа кўплаб давлатларнинг туризм саноати учун ҳам фойдали бўлади.

Ушбу форумга қизиқиш билдирганингиз ва фаол иштирокингиз учун самимий миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Тадбир давомида барча делегатларни мунозараларда иштирок этишга ва ўзларининг қимматли ғоялари, қарашлари ва тажрибалари билан ўртоқлашишга чақираман», дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун якунланадиган Глобал таълим форумида 30 дан ортиқ давлатдан 1 200 дан зиёд делегатлар иштирок этмоқда. Унда таълим, фан ва туризмдаги янгиликлар муҳокама қилинмоқда.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 266
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1915
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2647
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 609
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 786