19:03 | 01.03.23 418

Renault Ўзбекистон бозоридан чиқиб кетади

Бунга автомобил ишлаб чиқарувчисининг Россиядан чиқиб кетиши фонида эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабаб бўлган

Renault Ўзбекистон бозорини тарк этади. Бунга автомобил ишлаб чиқарувчисининг Россиядан чиқиб кетиши фонида эҳтиёт қисмлар етишмаслиги сабаб бўлган.

Renault Uzbekistan объявил о старте продаж – Spot
Фото: Wikimedia

«Renault Россияни тарк этгач, эҳтиёт қисмлар танқислиги юзага келди — кўплаб бутловчи қисмлар Европадан олиб келинган. Бироқ барча жараёнлар вақтинча тўхтатилган, улар бутунлай чиқиб кетгани йўқ», дейилади дилерлик маркази хабарида.

Ҳозирда марказда қолган автомобиллар сотилмоқда. Улар қаторига Arkana ва Kaptur кроссоверлари, шунингдек, Duster йўлтанламаси киради. Салонда қанча машина қолгани номаълум, аммо таъкидланишича, «жуда кам» машиналар қолган.

Ходимларнинг сўзларига кўра, 2021 йилда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг асосий қисми ҳам кафолат остида сотилади.

«Биз уларни лизинг, кредит ва бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳам сотамиз. Бундан ташқари, ҳозирда қолган моделларда чегирмалар мавжуд. Масалан, Duster модели (механика) учун чегирма — 41 миллион сўм, автомобил нархи — 244 миллион сўм. Чегирмасиз нарх, тахминан, 306 миллион сўмни ташкил этади», дейилади марказ хабарида.

Эндиликда дилерлик Хитойнинг Chery компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш билан шуғулланади. Улар орасида иккита модель — Chery Tiggo 7 Pro (2 позиция) ва Chery Tiggo 8 Pro (3 позиция) мавжуд.

Аввалроқ Renault’нинг Россиядан кетиши нафақат ушбу мамлакатда, балки Ўзбекистонда ҳам «АвтоВАЗ» ишлаб чиқаришдаги муаммоларни келтириб чиқариши ҳақида хабар берилганди. У ерда ADM Jizzakh корхонасида бутловчи қисмлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келиши мумкин, бунинг оқибатида ишлаб чиқариш шунчаки тўхтаб қолади. Бундан ташқари, Lada автомобилларини сотиб олган фойдаланувчилар таъмирлаш вақтида компонентлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келади.

Бошқа томондан, UzAuto Motors шу тариқа рақибини йўқотади. Россия автомобилсозлик саноати маҳсулотларини сотиб олишнинг иложи йўқлиги сабабли харидорлар табиий равишда Chevrolet моделларига кўпроқ эътибор беради.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йил 27 октябр куни Chery автомобиллари сотуви бошланганди. Улар орасида ADM Jizzakh заводида йиғилган Tiggo 7 Pro, Tiggo 8 Pro va Tiggo 8 Pro Max моделлари ўрин олган.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 17
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 290
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 405
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 451
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 235
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 474