17:20 | 11.11.24
Rocket DMC Uzbekistan Лондондаги WTM кўргазмасида Ўзбекистон туризм салоҳиятини намойиш этди.
Rocket DMC Uzbekistan компанияси жорий йилнинг 5-7 ноябрь кунлари Лондондаги ExCeL кўргазмалар мажмуасидабўлиб ўтган йирик халқаро туризм кўргазмаларидан бири –World Travel Market (WTM) кўргазмасида Ўзбекистоннингсайёҳлик салоҳиятини намоён қилиш имконига эга бўлди.
Тадбир доирасида тақдим этилган Ўзбекистоннинг стенди 1000 дан ортиқ меҳмон ва иштирокчилар эътиборини ўзига тортди.Мамлакатимизда туризм ривожланишини кенг очиб берувчи Rocket DMC Uzbekistan томонидан таклиф қилинган таклифлар, эксклюзив маршрутлар ва турпакетлар қатнашчилар орасидаалоҳида қизиқиш уйғотди.
Компания 100 дан ортиқ ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказди ва Ўзбекистонга сайёҳлик оқимини кенгайтиришга қаратилган келгусидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйичамузокаралар олиб борди.
Rocket DMC Uzbekistan компанияси бош директори Негина Мухтарова ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
– Биз юртимизга, айниқса, тарихий Самарқанд шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларга ташриф буюраётган меҳмонлар ҳажмини рекорд даражага чиқишини кузатмоқдамиз. MICE сектори жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда, янги меҳмонхоналар ва конференц-заллар Самарқанд ва Ўзбекистон қадрияти ва ноёб жиҳатларини назарга тутган ҳолда жаҳон миқёсида ўзини намоён қила бошлади. Шунингдек, Ўзбекистондаги Ипак йўли каби маданий ва тарихий жойлар фарзандлари вояга етган ва кенг даромадга эга бўлган оилалар томонидан катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистонсоғломлаштириш, гастрономия, диний зиёратгоҳларни танлаганлар учун, шунингдек, ҳамёнбоп нархларни таклиф қиладиган йўналишларни истаган оилалар учун ҳам катта аҳамиятга эга. Мамлакатимиз бу каби талабларнинг барчасига жавоб бермоқда.
Компания қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари бўйлаб маданий ва тарихий йўналишлардан тортибюртимизнинг табиий ҳудудларига турлар ва эко-саёҳатларни тақдим қилади.
Rocket DMC Uzbekistan компаниясининг WTM да иштироки халқаро ҳамкорлар билан сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллади ва Ўзбекистоннинг ноёб маданий ва табиий бойликларини жаҳон миқёсида намойиш этиш имконини яратди.
Шуни таъкидлаш керакки, World Travel Market (WTM) London сайёҳлик ва туризм соҳасида дунё етакчиларини бирлаштирганйирик туристик тадбирдир. Унда дунёнинг 184 та мамлакатидан ташриф буюрган 4 мингдан ортиқ туризм соҳаси ва турдош тармоқлар вакиллари иштирок этиб, ўз стендларини намойиш этдилар.
Rocket DMC Uzbekistan компанияси ҳақида
2023 йил май ойида ташкил этилган Rocket DMC Uzbekistan туристик компанияси турли йўналишларни бошқаради ва штаб-квартираси Дубайда жойлашган Rocket International тармоғининг бир қисми ҳисобланади. Rocket DMC Uzbekistan Яқин Шарқ ва Европанинг сайёҳлик бозорларида фаолият юритади ва ҳозирда Осиёнинг бошқа мамлакатларида ўз йўналишларини кенгайтирмоқда.
Компаниянинг асосий мақсади Ўзбекистон имижини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилишдан иборат. У мамлакатнинг туристик салоҳиятини дунё туристлари орасида оммалаштириб, чет эллик сайёҳлар ва меҳмонлар учун қизиқарли таклифлар, мамлакатни ўрганиш учун юқори сифатли шароитлар яратишни ўзига вазифа қилиб белгилаган. Компаниянинг маҳаллий стратегик ҳамкорларидан бири Silk Road Samarkand сайёҳлик марказидир.
Реклама