8:34 | 16.09.24
«Бусиз футболда қийин». Криштиану Роналду нега мураббий бўла олмаслигини айтди.
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини тугатгач мураббий бўлишни режалаштирмаётганини маълум қилди.
«Мураббий бўлишим қийин бўлади, сабаби ҳозир етишиб келаётган авлодда иштиёқ йўқдек. Бусиз футболда қийин. Улар бизнинг тажрибамиздан сабоқ олишмайди, ҳамма нарсани ўзим биламан, деб ўйлайди. Улар қўлидаги телефонлар, Тикток, Instagram яхшироқ ўргатади деб ўйлайди.
Фаолиятимни якунлагач, бошқа ташвишлар билан банд бўламан. Ҳаётимнинг бошқа қисми – бизнес, бу мени илҳомлантиради. Ҳа, бу осон бўлмайди, аммо билмаган соҳани ўрганаман. Фикримча, ҳаммаси яхши бўлади», деди Роналду Рио Фердинанд билан суҳбатда.
Аввалроқ 39 ёшли португалиялик ҳужумчи яна 3—4 йил тўп суришни режалаштираётгани ҳақида гапирганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: