17:30 | 21.08.23 815

Roodell компанияси Chery брeнди билан бирга тармоқни кeнгайтиришда давом этмоқда: Ceргeлида янги дилeрлик маркази очилди

Chery Сергели дилерлик маркази ҳар куни, жумладан, дам олиш кунлари ҳам ўз мижозларини қабул қилади.

Тошкент шаҳри Сергели туманида 18 август куни Chery Сергели дилерлик марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Ушбу муҳим воқеа Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги мавқеини мустаҳкамлашда янги босқич ва расмий дистрибютор — Roodell компаниясининг яна бир ютуғи бўлди.

Очилиш маросими компания раҳбариятининг тантанали нутқи билан бошланди, анъанавий лента кесиш маросимидан сўнг, Chery дилерлик маркази расман ишга туширилди. Ушбу муҳим воқеада компания ходимлари, шунингдек, меҳмонлар ҳамда матбуот вакиллари иштирок этди.

Расмий маросимдан сўнг меҳмонлар автомашиналар билан танишиш учун шоурумга, мазали таомлардан таътиб кўриш учун фуршетга таклиф қилинди, шунингдек, расмга тушиш учун мўлжалланган ёруғ ҳудуд ва мусиқачиларнинг ёрқин чиқишлари йиғилганларни хурсанд қилди. Бу мулоқот, дам олиш ва Chery дилерлик марказининг очилишини нишонлаш вақти эди.

Байрам тантанаси доирасида Chery дилерлик маркази ўз мижозларига фейерверклар ва қарсаклар остида 10 та автомобилни расман топширди. Брендга содиқлик белгиси ва қўллаб-қувватлаганлик учун миннатдорчилик белгиси сифатида ҳар бир меҳмонга компаниянинг эсдалик совғаси топширилди.

Умуман олганда, Chery Сергели дилерлик марказининг очилиши бренднинг ўзи учун ҳам, Roodell учун ҳам кичик, аммо аҳамиятли воқеа бўлди, чунки бундай тадбирлар бренднинг бозордаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

Chery Сергели дилерлик маркази ҳар куни, жумладан, дам олиш кунлари ҳам ўз мижозларини қабул қилади.

Ўзбекистондаги барча Chery дилерлик тармоқларида бепул тест-драйв хизмати мавжуд. Бепул тест драйвга 71 276 55 55 телефон рақами ёки Telegram боти орқали ёзилишингиз мумкин.

Chery Uzbekistanʼнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 93
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1690
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1065
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 650
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 572
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1324