12:00 | 06.06.23 985

Roodell компанияси Kia Go шиори остида спорт мусобақаси ўтказди

Ғолиблар Анталияга иккита чиптани қўлга киритди

Жорий йилнинг 3 июн куни Kia автомобилларининг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси Kia Seltos Kia соҳибларини, Kia Go шиори остида ўтказиладиган спорт-кўнгилочар тадбирда иштирок этишлари учун чорлади. Жозибали Royal Gardens (Бўстонлиқ тумани) мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтган тассуротларга тўла дастур, ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмаган турли спорт мусобақаларига бой эди.

Kia Go тадбирининг асосий беллашуви GPS орқали ориентирланиш мусобақаси эди. Мусобақа иштирокчилари махсус нуқталарни топиш учун GPS навигацияси орқали фойдаланилган кўрсатмалар ва координаталарни олдилар. Энг қисқа муддат ичида барча координата нуқталарини тўплаган жамоа ғолибликка эришди.

Тадбирнинг унутилмас лаҳзаларидан бири бу қизиқарли квестда иштирок этиш бўлиб, унда иштирокчилар имо-ишоралар ва паролларни қўлга киритиш учун турли масалаларни ечишлари керак эди. Квест барча иштирокчилар ўйиндан максимал даражада завқ олишларини таъминлаш мақсадида турли қийинлик даражаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, тадбирда бошқа кўплаб мусобақалар, жумладан, зиплинда учиш, контактли ҳайвонот боғи, ватрушкаларда учиш, арқонли шаҳарча, катта оилавий ҳовуз ва бошқа кўплаб кўнгилочар ўйинлар мавжуд эди. Ушбу кўнгилочар ўйинлар барча иштирокчиларга Kia Go тадбири тақдим эта оладиган барча кўнгилҳушликлардан завқ олиш ва роҳатланиш имкониятини бердилар.

Бутун тадбир давомида ди-жей ўзига хос байрам муҳитини яратиб, меҳмонларнинг кайфиятини яхши мусиқа билан қўллаб-қувватлаб турди. Тадбир бошловчиси нафақат меҳмонларни хушнуд этди, балки ғолибларга Kia брендининг совғаларини ва компаниянинг ҳамкори бўлган Asia Lux сайёҳлик агентлигининг бош соврини — Анталияга 2 та чиптани ҳам топширди.

Байрамда кун давомида автомобил соҳибларига қимматли маслаҳатларини аямай, Kia автомобиллари ҳақидаги турли саволларга жавоб берган сервис ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Kia Seltos соҳибларига илк электр кроссовери бўлган Kia EV 6 ҳақида кўпроқ маълумот олиш шунингдек, автомобиллар ҳақидаги таассуротлар билан ўртоқлашиш имконияти ҳам тақдим этилди.

Тадбирда автомобил соҳиблари вақтларини дўстлари ва оила аъзолари билан чоғ ўтказибгина қолмай, балки янги инсонлар билан танишиш, автомобилга эгалик қилиш тажрибаси билан ўртоқлашиш ва кўплаб қизиқарли саргузаштлардан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлдилар. Меҳмонлар пухта ўйланган ва ташкил этилган дастур учун Roodell компаниясига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.

Биз билан алоқа: Телефон — 1333

Реклама


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 603
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 270
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 464
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1008
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1168
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1478