16:00 | 28.04.23
Томонлар Ўзбекистонда автомабил ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди
Roodell компанияси бошқарув директори Алексей Куренков ва ADM Jizzakh режалаштириш ва ривожлантириш бўлими раҳбари Алишер Комилов Хитойнинг Уху шаҳрида Chery International корпорацияси президенти Чжан Гуйбин билан уч томонлама музокаралар ўтказиш учун учрашди.
Учрашувдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда автомобилларни маҳаллий ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, мамлакатда сотиладиган автомобиллар турларини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат. Ўзбекистонда жаҳон автомобил бозорида янги иштирокчи бўлишига қарамай, автомобил ишлаб чиқаришни фаол ривожлантирмоқда ҳамда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш устида ишламоқда.
Таъкидлаш жоизки, ташриф давомида Roodell ва ADM Jizzakh компаниялари ўз жамоалари билан йиғиш цехига ташриф буюрди. Эътиборлиси, битта машинани йиғиш учун 44 сония вақт кетади. Шундан сўнг автомобиллар инновацион синовдан ўтказиладиган тажриба лабораторияси, двигатель товуши диагностика қилинадиган овоз ўтказмайдиган хона, шунингдек, краш-тестга мўлжалланган хонада бўлди.
Roodell компанияси Ўзбекистонда автомобилсозлик маҳсулотларининг етакчи дистрибюторларидан бири ҳисобланади. ADM Jizzakh эса ўзбек автомобил ишлаб чиқарувчи йирик корхона бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида шериклар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистонда автомабил ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Бундай ҳамкорлик янги иш ўринлари яратиб, мамлакат иқтисодиётини рағбатлантиради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон бозорида мавжуд бўлган Chery автомобиллари ассортиментини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу истеъмолчиларга кенгроқ турдаги автомобиллардан фойдаланиш имконини беради. Яқин келажакда ADM Jizzakh заводида янги Chery Arrizo 6 Pro моделини ишлаб чиқариш бошланади, йил охиригача гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган. Хоҳловчилар тез орада Chery салонларидан бирига мурожаат қилиб, тест-драйвер ўтказиши мумкин.
Батафсил маълумотни Chery веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин:
Реклама
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: